Skip to content

Latest commit

 

History

History
57 lines (44 loc) · 4.16 KB

README.md

File metadata and controls

57 lines (44 loc) · 4.16 KB

Ўзбекистонда (эталон) эвапотранспирация ҳисоботи

Ушбу тадқиқот асосий мақсад - Ўзбекистон иқлим шаротида экинларнинг мавсум мобайнида қанча сув талаб қилишини аниқлаш. Шу мақсадда Ўзбекистоннинг 70дан ортиқ нуқталаридаги 35 йиллик иқлим мъалумоти тадқиқ қилиниб, ФАОнинг йўриқномасига кўра эталон экиннинг сув талаби ҳисоблаб чиқилди.

Энди биз ҳар бир вилоятда исталган экиннинг муайян ойдаги ўртача сув талабини биламиз.

Экинларнинг сув талаби ўрганишнинг асосий йўриқномаси сўзсиз, БМТ-ФАО нинг "56-суғориш ва дренаж" бюллетенидир. Бу бюллетенда Пенман-Монтит тенглмасидан фойдаланган ҳолда турли иқлим шароитларидан келиб чиқиб экинларнинг сув сарфини аниқ ҳисоблаш усули тарғиб қилинган.

Шу пайтгача Ўзбекистон иқлимидаги экинларнинг сув сарфи ҳақида тўлиқ, бирламчи маълумот манбаълари тополмадик. Натижада ушбу проект Дунёга келди.

Бирламчи манбаълар data/sourcedata директориясида сақланади. Унда *.csv туридаги файлларни топасиз. Бу файллар турли манзиллардаги об-хаво маълумотларидир. Ҳар бир файл битта манзил маълумотини сақлайди. Ҳар файлда 1979-2014 йиллар оралиғидаги кунлик маълумотлар сақланади.

script.py дастури эса айнан ўша маълумотларни ўқиб, Панман-Монтит тенгламаси орқали EToни ҳисоблаб, маълумотлар жамлаб data/eco.csv файлига кўчиради. Айнан шу файл барча тадқиқотда ишлатилган маълумотларнинг барини сақлайди. github.com порталига бу файлни қўйишнинг имкони бўлмади, сабаби у 100мб дан ошиб кетти. Шу сабабли уни яратиш учун "script.py" дастурини ишлатиш керак бўлади.

eto.xlsx файли эса Excel жадвали бўлиб, унда eto.csvдаги маълумотлар Power Pivot дастури орқали таҳлил қилиниб, унда диаграмма ва жамловчи жадваллар яратилди.

Диаграммалардан фойдаланган ҳолда report/eto-report.docx ҳисоботи ёзилган. eto-report.pdf файли эса .docx файлининг айнидир.

Evapotranspiration study in UZBEKISTAN

By studying 35-year climate data from 70 agricultural locations of Uzbekistan we were able to calculate reference crop evapotranspiration based on Penman-Monteith Equation as detailed in FAO's Irrigation and Drainage Paper #56

You can find the final report in report/ folder. As of this writing the report is available in Uzbek. There is a plan to translate the report into other languages. Contributors are welcome!

If Uzbek language is not accessible for you, eto.xlsx file located inside data/ folder is the actual data file used to generate the above report. Column labels are left in English.